Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак хавфли ўсмаларида руҳий бузилишларни хусусиятлари ва уларни даволашга замонавий ёндашувлар.

Authors

  • Алимов У.Х. Рустамов У.Т. Author

Keywords:

хавотир ва депрессияли бузилишлар, рак, психотерапия,ҳаёт сифати,танатофобия

Abstract

Меъда-ичак йўли (МИЙ) хавфли ўсмалари нафақат жисмоний азоб, балки  оғир руҳий тушкунлик билан ҳам кечади. Статистик маълумотларга кўра, онкологик  беморларнинг 40% дан 75% гача қисмида турли даражадаги психоэмоционал  бузилишлар кузатилади. Ошқозон саратонида беморнинг овқат ҳазм қилиш тизими  билан боғлиқ чекловлар ва доимий оғриқ синдроми "ҳаёт сифати"ни кескин пасайтириб,  руҳий деградацияга олиб келади. Руҳий бузилишларнинг этиопатогенези . Беморларда  руҳий ўзгаришлар иккита асосий омил туфайли юзага келади:  Психоген омил:  Ташхисни эшитишдаги шок, ўлимдан қўрқиш (танатофобия), ногирон бўлиб қолиш хавотири.Соматоген омил: ўсма интоксикациясининг марказий асаб тизимига таъсири,  моддалар алмашинувининг бузилиши ва кахексия (озиб кетиш). 

Downloads

Published

2026-04-26