Ошқозон ва ўн икки бармокли ичак хавфли ўсма касалликларидаги конгнитив бузилишларни қиёсий ташхисоти ва даволаш чоралари.

Authors

  • У.Х.Алимов У.Т.Рустамов Author

Keywords:

Когнитив функция, гнозис, праксис, хотира, диққат, ақл, нутқ Бугунги кунда, енгил когнитив ўзгаришларнинг умумий мезонлари 1999 йилда R.Petersen томонидан таклиф этилган мезонлар:

Abstract

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) нинг умумий 
маълумотларига кўра, соматик шифокорларга мурожаат қилган беморларнинг 38%  дан 42% гача психосоматика гуруҳига киради. Ошқозон-ичак трактининг асосий  касалликларидан бири бу ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак хавфли ўсма  касаллигидир. Вояга этган аҳоли орасида бу тахминан 7-10%, ўн икки бармоқли ичак  эса 4 баравар кўп учрайди ва когнитив функциялар бузилишига олиб  келади.Когнитив бузилишлар - бу бош миянинг мураккаб функциялари бўлиб, улар  ёрдамида инсонда оламни билиш, англаш ва идрок этиш жараёни рўй беради.  Когнитив функцияларга хотира, диққат, ақл, нутқ, гнозис, праксис ва онг хиссиёт  каби жараёнлар киради.Бизнинг тадқиқотимизда ошказон ва ўн икки бармокли ичак 
хавфли ўсма касалликларида учрайдиган енгил,ўрта ва оғир ёки яккол ифодаланган  конгнитив бузилишларни касалликни оғирлик даражасига қараб кечишини  динамикасини ўрганишни ўз олдимизга мақсад қилиб қуйдик.   Кўпгина  эпидемиологик тадқиқотларга кўра, енгил когнитив ўзгаришлар тахминан 15 %  кишиларда, ўртача ифодаланган когнитив бузилишлар  24 % кишиларда, яққол 
ифодаланган когнитив бузилишлар эса 8% кишиларда учрайди.

Downloads

Published

2026-04-28